Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни кўчириш ва тиклаш билан боғлиқ аризалар бир йилда икки марта кўриб чиқилади – вазирлик
Олий ва ўрта таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ўқишни кўчириш ва тиклаш билан боғлиқ аризалар бир йилда икки марта кўриб чиқилишини маълум қилди.
«Амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки тиклаш асосан ўқув йилида икки маротаба ўтказилади: бу қишда ва ёзда.
Қишки кўчириш асосий талабалар ва фуқаролар учун. Асосий дегани бу бир жойдан бошқа жойга оилавий кўчиш, давлат хизмати бўйича ёки турмушга чиқиш орқали яшаш жойи ўзгариши ёки ҳарбийларнинг хизматлари бир жойдан бошқа жойга кўчганда уларнинг фарзанди ёки оила аъзолари олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлса, турдош йўналишдаги хизматга бораётган ҳудудга кўчириб бериш.
Ёзги кўчириш ва тиклашлар учун аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади. Мана шу тартибда қўшни давлатда ўқийдими ёки узоқ хорижда ўқийдими, мана шу ёзги муддатда ҳужжат топшириш ваколати бор», дея Абдували Холиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талаба ўқиш жойисиз қолиб кетди. Қандай қилиб?
Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?
Вазирлик мулозими 2020 йилнинг март ойида ўқишини Ўзбекистонга кўчирганлар ҳалигача қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ҳужжатларини олишда мураккабликларга дуч келишаётганига ҳам муносабат билдирди.
«Бундай ҳолатлар бўйича бизга ҳам мурожаатлар бўлиб турибди. Шуни эсдан чиқариш керак эмаски, фуқаронинг ҳужжатига фуқаронинг ўзи жавобгар ҳисобланади. Агарда у давлат томонидан ёки вазирлик, тегишли олий таълим муассасасига шартномалар асосида қўшни ёки бошқа давлатга юборилган бўлса, биздаги юборган олий таълим муассасаси унинг ҳужжатларини қайтариб олиб келишга масъул.
Лекин фуқаро ўзаро шартнома асосида кетган бўлса, у ўша шартномада кўрсатилган барча талабларни бажариши ёки тегишли ҳужжатлари бўйича уни бекор қилиши унинг ўзини ваколатида, У ерда бизнинг давлат олий таълим муассасасининг аралашишга ваколати йўқ.
Ўқишини кўчирган талабаларнинг маълум бир фоизи ҳали ҳужжатларини олиб келгани йўқ, лекин улар биздаги амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича олиб келишга мажбур. Чунки талаба шу пайтгача ўқув дастурини қайси даражада ўзлаштиргани (мактаб, коллеж ёки лицейни) ҳақидаги давлат намунасидаги ҳужжати йўқ. У ердаги тўлов-контрактларини тўлаши уларнинг ўзаро шартномасига боғлиқ ва бизнинг олий таълим бунга жавоб бермайди», дейди Абдували Холиқов.
Ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича аризаси рад этилган талабалар учун апелляция бўлмайди — вазирлик
Мавзуга оид
14:25 / 31.03.2025
“Қатъий назоратга оламиз” – вазирлик грантларни қайта тақсимлаш жараёни адолатли ўтишини билдирди
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
17:27 / 12.08.2024
Ўқишни кўчириш тестларида қатнашишга 44 мингга яқин талабгорга рухсат берилди
23:35 / 13.07.2024