Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статқўм ҳудудлардаги палов нархлари ҳақида маълумот берди
2021 йил январь ҳолатига кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзони Наманганда тайёрланмоқда.
Давлат статистика қўмитаси республиканинг марказий ҳудудларидаги ош марказларида ўтказган кузатувлари натижасида паловнинг ўртача нархлари ҳақида маълумот берди.
Палов нархларини белгилашда ҳар бир порция ва килограмм учун белгиланган ўртача нархлар асос бўлган.

2021 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, энг арзон тайёр палов Наманганда тайёрланмоқда. Бу ерда паловнинг бир порцияси 14,1 минг сўмдан, бир килограмми 99 минг сўмдан сотилмоқда.
Энг қиммат палов Тошкент шаҳрида. Пойтахтда паловнинг бир порцияси 18,8 минг, килограмми 131,6 минг сўмдан сотиб олиш мумкин.
2020 йил декабрь ҳолатига нисбатан, палов нархлари Хоразм вилоятида 6,5 фоизга, Самарқанд вилоятида 3 фоиз, Тошкент шаҳрида 2,4 фоизга ошган.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025