Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси, қайд варақаси ва ўқитувчилар дарс режаси тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси, журнали ҳамда талабалар журналини юритишда қоғоз кўринишидан бутунлай воз кечилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
«Олий таълим муассасаларида таълим жараёни тўлиқ кредит-модул тизимига ўтгач, барча ишлар электрон шаклга ўтказилади. Рейтинг дафтарчаси, талабаларнинг қайд варақаси, ўқитувчилар дарс режаси, журнали ҳамда талабалар журналини юритишда қоғоз кўринишидан бутунлай воз кечилади», – деди у 1 феврал куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.
Бошқарма бошлиғига кўра, электрон шаклда баҳолар бўйича ҳам шаффофлик яратилади.
«Ўқитувчи баҳоларни қачон қўйиши, қандай асосларга кўра баҳоланиши аниқ бўлади ва белгиланган муддат ўтгач, ўқитувчи баҳони ўзгартиришига имкон бўлмайди. Ҳаттоки қайсидир сабаб билан ўзгартирилса ҳам, бу ҳақдаги маълумотларни сақлаб қоладиган тизим яратилмоқда», – деди Холиқов.
Мавзуга оид
10:53 / 16.05.2025
Ўзбекистонда ҳар бир ОТМ ўз брендини шакллантиради
20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди
20:45 / 06.05.2025
Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади
22:51 / 03.05.2025