Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
Жорий йилнинг 31 январь куни тахминан соат 20:15ларда Яшнобод туманидаги Оҳангарон кўчасида (“Шош” ресторани қаршисида) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, Nexia автомобилини бошқариб борган 26 ёшли Бекзод М. 38 ёшли пиёда Тошкент вилоятида яшаган Саъдулла М.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормасдан ҳаётдан кўз юмган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби - ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
15:00 / 12.01.2025