Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аср лойиҳаси». Сардор Умрзоқов «Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўлининг аҳамиятини баҳолади
«Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл лойиҳасини амалга ошириш XXI асрда уч мамлакат учун «янги давр ва энг муҳим воқеа» бўлади, деди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умрзоқов Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон расмийлари ўртасида ўтган музокараларда.
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлат расмийлари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда «Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўли қурилиши бўйича қўшма ҳаракатлар режаси («йўл харитаси») тасдиқланди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Бу – янги давр, янги босқич, XXI асрда мамлакатларимиз учун янги ва энг муҳим воқеа. Мен ушбу ютуқли ташаббусни ишончли тарзда асрнинг лойиҳаси деб аташим мумкин. Бу мамлакатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликнинг принципиал жиҳатдан янги парадигмасини шакллантиради. Бугун биз муҳокама қилаётган темир йўл барқарор ривожланиш ва халқларимиз турмуш даражасини яхшилаш платформасига айланади», – деди Сардор Умрзоқов.

Унинг сўзларига кўра, транспорт йўлаги миллий иқтисодиёт ва минтақалараро савдонинг равнақи учун янги туртки беради, шунингдек Афғонистон ва Покистоннинг Марказий Осиё, МДҲ ва Шарқий Европа бозорларига чиқиш имкониятларини тўлиқ очиб беради.
Сардор Умрзоқов шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари Афғонистон ва Покистон орқали денгиз портларига энг қисқа вақт ичида чиқиш имкониятига эга бўлишларини таъкидлади. Бу – темир йўл транспорт харажатларини 30–35 фоизга, ташиш вақтини эса ўртача 15–16 кунга камайтиради.


Аввалроқ, Покистон бош вазири Имрон Хон Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Транс-афғон темирйўл қурилиши лойиҳасини тасдиқлагани, бу лойиҳага халқаро молия ташкилотлари 4,8 миллиард доллар ажратиши кутилаётгани маълум қилинганди.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида «Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида дастлабки амалий қадамлар» ташлангани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
21:36 / 30.12.2024
Хитой энг тез тижорат поездини тақдим этди
17:01 / 09.12.2024
Қирғиз ҳукумати «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши учун ер ажратди
20:59 / 26.11.2024