Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубай йиғинига чақирилган футболчилари эълон қилинди
Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайда ўтадиган машғулот йиғинига 25 нафар футболчи жалб этилди. Абрамов бу гал олдинги йиғинларда қатнашмаган қатор футболчиларни чақирди. Охирги учрашувларда қатнашмаган миллий жамоа сардори Одил Аҳмедов кичик танаффусдан кейин яна миллий жамоага чақирилган. Ҳужум жуфтлигида бироз кутилмаган футболчилар кўзга ташланади: Темурхўжа Абдухолиқов ва Миржаҳон Мираҳмадов.
Шунингдек, миллий жамоа сафида олдин ҳам ҳаракат қилган Вагиз Галиулин яна миллий жамоа йиғинида қатнашади. Яримҳимоячи айни дамда Россиянинг «Нефтехимик» жамоасида ўйнайди. Абрамов йиғинга Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов, Жалолиддин Машарипов, Сардор Рашидов, Шаҳзод Убайдуллаев, Достон Ҳамдамов, Азиз Ғаниев каби легионерларни йиғинга чақирмаган.
Дубайдаги йиғинга қуйидаги футболчилар боради:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев (ОКМК), Жавоҳир Илёсов («Локомотив»);
Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Ислом Қобилов («Локомотив»), Иброҳимҳалил Йўлдошев («Пахтакор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Санжар Қодирқулов («Локомотив»), Ислом Тўхтахўжаев («Шенянь Урбан», Хитой);
Яримҳимоячилар: Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Одил Аҳмедов («Тянцзин Тэда», Хитой), Азиз Турғунбоев («Пахтакор»), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Акмал Мозговой («Насаф»), Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»), Вагиз Галиулин («Нефтехимик», Россия), Ҳусниддин Ғофуров (ОКМК), Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»);
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдуҳолиқов («Локомотив»), Миржаҳон Мираҳмадов («Бунёдкор»).
Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайдаги йиғин давомида Иордания миллий жамоаси ва «Зенит» клубига қарши ўртоқлик ўйиида майдонга тушади.
Мавзуга оид
11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди
18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди
17:58 / 20.12.2024