Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден янги фармонлари билан Трампнинг миграция сиёсатини ўзгартириб юборди
Байденнинг ваъда беришича, аввалги президентнинг кўплаб қарорлари текширилади ва қайта кўриб чиқилади.
АҚШ президенти Жо Байден учта фармони билан Трамп маъмурияти даврида амал қилган миграция сиёсатини ўзгартириб юборди, деб ёзмоқда DW.
У биринчи қадам сифатида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш чоғидан ушланган мигрантлар оилаларини бирлаштириш бўйича ишчи гуруҳи тузилганини эълон қилди. Трамп даврида бундай мигрантларни фарзандларидан ажратиб қўйиш амалиёти мавжуд эди.
Байденнинг кейинги қадамлари мигрантларнинг Америка фуқаролигини олишларини енгиллаштириш ва уларни миграцияга мажбур қилган сабабларга қарши курашишга қаратилган. У Доналд Трамп сиёсатини "миллий шармандалик" деб атади. Байденнинг ваъда беришича, аввалги президентнинг кўплаб қарорлари текширилади ва қайта кўриб чиқилади.
Таъкидланишича, Байден президент сифатидаги илк фармонлари билан АҚШнинг бутун ички ва ташқи сиёсатини ўзгартиришга тайёрлигини кўрсатди: мамлакатнинг иқлим бўйича Париж келишувига қайтиши, АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиш жараёнининг тўхтатилиши ҳамда Мексика билан чегарада девор қурилишига чек қўйилиши шулар жумласидандир.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
08:24 / 19.05.2025