Жаҳон | 18:52 / 04.02.2021
7913
1 дақиқада ўқилади

Дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин штамми борлиги айтилди

Британия тиббиёт журналининг маълумот беришича, инфекциянинг минглаб турлари бўлишига қарамасдан, вирус мутацияга учраганида унинг янада хавфли бўлиши эҳтимоли жуда кам.

Фото: Aaron Lavinsky/Star Tribune via Getty Images

Ҳозирда дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин мутацияси мавжуд ва барча ишлаб чиқарувчилар ўз вакциналарини яхшилашга уринмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, коронавирусга қарши эмлашга масъул Надим Заҳавий маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

"Барча ишлаб чиқарувчилар, Pfizer-BioNTech, Moderna, Oxford-AstraZeneca ва бошқалар ўз вакциналарини қандай қилиб яхшилаш мумкинлигини кўриб чиқмоқда – ҳозирда дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин тури бор", - деди Заҳавий.

Унинг қайд этишича, дунё бўйича коронавирус инфекциясининг минглаб мутациялари ҳужжатлаштирилган.

Британия тиббиёт журналининг маълумот беришича, инфекциянинг минглаб турлари бўлишига қарамасдан, вирус мутацияга учраганида унинг янада хавфли бўлиши эҳтимоли жуда кам.

Мавзуга оид