Ўзбекистон | 08:09 / 05.02.2021
8117
1 дақиқада ўқилади
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди
Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, мазкур фонд:
Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини республикада ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ҳамда тарғиб қилади;
Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрлар яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;
Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.
Қарор билан шунингдек, фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда фонд тузилмаси маъқулланди.
Мавзуга оид
08:15 / 16.03.2024
Давлат уй-жой фондидан фойдаланишнинг янги тартиби белгиланди
08:10 / 04.10.2023
Эронда Алишер Навоий ҳақида филм суратга олиниши мумкин
08:35 / 14.07.2023
Европа инвестиция банки Украинага ёрдам бериш учун янги фонд тузди
09:37 / 18.04.2023