Ўзбекистон | 02:25 / 05.02.2021
3943
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия университетлари билан «икки дипломли» дастурлар бўйича шартномалар имзоланди

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон–Британия кенгашининг (UBTIC) 25-йиғилишида Буюк Британиянинг Портсмут, Бангор, Стратклайд ва Кембриж университетлари билан «икки дипломли» дастурлар бўйича шартномалар имзоланди.

Фото: Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

3 февраль куни Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг (UBTIC) видеоанжуман шаклидаги 25-йиғилиши бошланди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигидан хабар қилишларича, анжуманда Буюк Британиянинг йирик компанияларидан 700дан ортиқ вакиллар қатнашган.

Йиғилишнинг 1-кунида икки томонлама алоқалардаги асосий эътибор қайта тикланадиган энергетика ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка қаратилган.

Жумладан, икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик қилиш, хусусан, Британиянинг Портсмут, Бангор, Стратклайд ҳамда Кембриж университетлари билан «икки дипломли» дастурлар бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланган.

Аввалроқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (London School of Economics and Political Science) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Мавзуга оид