Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси яратилди
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Нурилло Тухтасинов, Уфора Ҳабибуллева ва Сардорбек Талъатовлар томонидан «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, мобил иловада Ҳазрат Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олган. Ғазал ва рубоийлар мумтоз адабиётимизнинг мураккаб ҳисобланган жанри – аруз вазнида битилгани инобатга олинса, уларнинг аудио шаклда ҳам жойланганлиги фойдаланувчига ғазал ва рубоийларни тўғри ўқиш кўникмасини ўрганишига хизмат қилади.
Шунингдек, иловада қўшимча равишда ғазаллар бандлари иштирокида интерактив ўйин ҳам берилган. Бу фойдалувчи учун қизиқарли бўлиш билан бирга, ғазалларни қай даражада ёдлаб олганини билиб олиш имконини беради.
Ҳозирги кунда, мобил илова таркибига Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли тест бўлимини қўшиш ишлари якунланган.
Шу билан бирга, мобил илова интерактивлигини ошириш учун Навоийнинг «Лисон-ут тайр» асари асосида ўзига хос пазлли ўйин қўшиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, илова тез кунда «App Story» ва «Play Market» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти бўлади.
Дастур муаллифларининг айтишича, «Навоийдан 100 садаф» иловаси ёшларимизнинг Навоий ҳаёти ва ижодига доир саводхонлигини оширишда инновацион ечимлардан бири бўлиб қолади.
Ижтимоий реклама.
Мавзуга оид
13:30 / 11.02.2025
40 хонали катта бино – Навоий туғилган кунда унинг музейига бориш нега ноқулай?
14:10 / 08.02.2025
Навоийда Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда
08:10 / 04.10.2023
Эронда Алишер Навоий ҳақида филм суратга олиниши мумкин
13:31 / 16.02.2023