Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Аёлларнинг кайфияти яхши бўлса, оиланинг, маҳалланинг, умуман, ватанимизнинг кайфияти яхши бўлади»
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона туманидаги «Vodiy Shoes» фабрикасига ҳам борди.
«Махсус ракурс» кўрсатувида хабар қилинишича, давлат раҳбари фабрика фаолиятини кўздан кечириш жараёнида йўл-йўлакай рўпара келган ҳар бир киши билан саломлашиб, сўрашиб борди.
«Кайфиятларинг яхшими? Сизларнинг кайфиятларинг аъло бўлса, менинг энг катта бахтим шу. Мана, аёлларга шунча эътибор беряпмиз, бу бежиз эмас. Сизларнинг кайфиятларинг яхши бўлса, оиланинг кайфияти яхши бўлади, оиланики бўлса - маҳалла, маҳалла бўлса - туманники, умуман, ватанимизнинг кайфияти яхши бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари мутасаддиларга хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, энг муҳими, бозор топиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025