Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги маълум қилинди
2020 йилда Ўзбекистондаги йирик солиқ тўловчилари жами солиқ тушумларининг 63,3 фоизи 10 та компания ҳиссасига тўғри келган.
2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда жами солиқ тушумларининг миқдори 103,6 триллион сўмни ташкил этган.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан маълум қилишларича, 103,6 триллион сўмдана 67,7 триллион сўми йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.
Йирик солиқ тўловчилар сони 2020 йилда 836та бўлган бўлса, 2021 йилда 1120тага етган.
Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлиги қуйидагича:
- «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси (10та йирик солиқ тўловчилар тушумларининг 50 фоизи)
- «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (20 фоиз)
- «Ўзтрансгаз» АЖ (8 фоиз)
- «Ўзбекнефтгаз» АЖ (7 фоиз)
- «ЎЗБАТ» АЖ ҚК (4 фоиз)
- «Лукойл»(3 фоиз)
- «Ўзавто Моторс» АЖ (3 фоиз)
- «Ўзбектелеком» АЖ (2 фоиз)
- «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (2 фоиз)
- Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ (1 фоиз)

Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
12:11 / 08.01.2025
2024 йилда солиқ тушумлари қарийб 200 трлн сўмга етди
13:45 / 07.01.2025