Жамият | 15:10 / 09.02.2021
16599
1 дақиқада ўқилади

ИИБ ва ДХХ Каттақўрғонда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйди

2021 йил 8 февраль куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. 

Фото: Постда

“Постда” нашри хабарига кўра, Каттақўрғон шаҳар Дўст Ишбеков кўчасида яшовчи, 1980 туғилган фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уриштириш учун махсус жой - “Арена” ташкил қилиб, хўроз уриштириш учун келган ҳар бир фуқародан 10 минг сўм миқдорда пул олиб келганлиги аниқланди.
          
“Арена”да жами 3 нафар фуқаро ўзининг хўрозларини уриштириш учун олиб келгани, 70га яқин фуқаролар эса томошага келгани аниқланиб, уларнинг ёни кўздан кечирилганда 3 нафар фуқаронинг чўнтакларидан "марихуана" гиёҳвандлик моддалари топилиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Тезкор тадбир давомида 51 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Мавзуга оид