Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқчи
9 феврал куни Транспорт вазирлигида Эроннинг “Iran Aseman Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Авиакомпаниянинг тижорат масалалари бўйича раис ўринбосари А.Асад, шунингдек “Persian Gulf Tourism” сайёҳли ширкати ижрочи директори М.Раҳманифар иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди, – деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда Транспорт вазирлиги ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Д.Джумаев мамлакатимизга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш, парвозлар географияси кенгайтириш ва частотасини кўпайтириш мақсадида амалга ошрилётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, “Uzbekistan airports” АЖ бошқарув раисининг тижорат ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.Бектошев эса Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларида зиёратчиларни ташувчи хорижий авиакомпанияларга тақдим этиладиган имтиёзларга тўхталиб ўтди.
Эрон авиакомпанияси раҳбарияти бу каби мулоқотлар самарали келишувларга сабаб бўлиши, ўзаро манфаатли ҳамкорликларга йўл очишидан умидвор эканини изҳор қилди. Дастлабки босқичда авиакомпания Теҳрон – Тошкент, Теҳрон – Бухоро йўналишларида чартер қатновларини йўлга қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.
Авиакомпания режаларига кўра парвозларни жорий йилнинг март ойидан бошлаш кўзда тутилмоқда. Кейинчалик эса парвозларни мунтазам равишда амалга оширишга киришилади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
19:02 / 22.05.2025