Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм хизмати кўрсатувчиларга имтиёз ва преференциялар 2021 йил охиригача узайтирилди
Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектлар учун қонун ҳужжатларида кўзда тутилган имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабргача узайтирилади.
Бу – 9 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонда белгиланган.
Фармонга кўра, қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилмоқда:
- туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
- камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикасида тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш.
Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича:
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
- улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.
2021 йил 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрида Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилган, ҳужжат билан туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига қатор имтиёз ва преференциялар берилган эди.
Туроператорлар ва турагентлар Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 15 доллар олади
Туроператорларга авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025