Жамият | 17:02 / 11.02.2021
2423
1 дақиқада ўқилади

2023 йилдан уяли алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади

2021 йилнинг 10 феврал куни «Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Қарорда Ўзбекистон ҳукумати ва Мегафон очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) ўртасида имзоланган шартнома шартлари келтирилган.

Қарорда маълум қилинишича, 2023 йилдан бошлаб уяли алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади.

Бунгача бўлган муддатда солиқ ставкаси босқичма-босқич камайтириб борилиши кўзда тутилган. Хусусан, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб уяли алоқа хизматлари учун акциз солиғи 10 фоиз бўлиши белгиланган.

Маълумот учун, 2021 йилда уяли алоқа хизматлари учун акциз солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилган эди.

Аввалроқ, USM Telecom ва «МегаФон» ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этгани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид