Ўзбекистон | 10:23 / 11.02.2021
22063
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Турсунов тайинланди.

Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Андижон шаҳар «Саноат қурилиш темп» масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган.

У 2007-2010 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Банклар маълумотлари асосида солиқ тўловчиларнинг бюджет билан муносабатларини таҳлил қилиш шуъбаси давлат солиқ инспектори, 2012-2014 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Отабек Турсунов 2020 йил ёзидан буён Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

  • 2013 йилдан шу вақтгача Абдужаббор Эгамбердиев вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётганди (дастлаб иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими кейинроқ иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосар лавозимига ўзгарган, ҳозирда молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар).

Мавзуга оид