Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Шерматов: АҚШ ва Россиядан келган ўқитувчиларнинг маошини Ўзбекистон тўламайди
Америкалик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, россияликларники эса Россия томонидан қопланади. Улар маҳаллий ўқитувчилар билан параллел равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300та компьютер синфлари харажатлари Хитой томонидан қопланади.
Ўзбекистонга АҚШдан 27 нафар ўқитувчи келиб таълим бера бошлагани тўғрисида хабар берилганди. Бу мутахассисларнинг маоши жуда баланд бўлиши, маблағ қайси манбалар ҳисобидан қопланиши кўпчиликни ўйлантириб қўйганди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов масалага ойдинлик киритди.
“Аввалги янгиликларга бу чет эллик ўқитувчиларга шунча пул бериб, бизнинг ўқитувчилар нонини яримта қиляпти деган маънода қолдирилган изоҳларни ўқиб, шу масалага ойдинлик киритиб қўйиш керак деб ўйладим: Президентимиз томонидан дунёдаги энг салоҳиятли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ортидан ушбу давлатлар томонидан Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига кўмаклашиш учун катта грант маблағлари ажратилмоқда. Одатда, грант маблағлари ўзбек томонга пул кўринишида эмас, балки ўша давлат томонидан моддий (масалан, Хитойдан компьютерлар) ёки номоддий (АҚШдан ва Россиядан ўқитувчилар хизмати) ёрдам кўринишида берилади. Бундан ташқари яна кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда. Уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, – деди вазир ўз баёнотида.
Вазир Kun.uz мухбирига берган интервьюсида Америкадан инглиз тили ўқитувчиларини олиб келишга ҳаракат қилинаётганини айтиб, Россиядан рус тили ўқитувчилари олиб келинганини билдирган. Қайд этилишича, ҳар бир давлатнинг ўзидан эксперт олиб келинмоқда. “Чунки улардан яхшироқ биладигани йўқ”, деган вазир.
Мавзуга оид
14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди
18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
09:05 / 15.03.2024
“Америкага қилинган умумий экспортнинг ярмидан кўпи IT кесимига тўғри келади” – Шерзод Шерматов
12:12 / 05.01.2024