Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 гектар ер эвазига 8 минг доллар пора олиб ушланган «Ермулккадастр» собиқ ходими юзасидан муносабат билдирилди
«Ермулккадастр» давлат корхонаси собиқ ходими 8 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганида қўлга олингани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти «Ермулккадастр» ДК Боғдод туман филиали собиқ мутахассиси бир фуқарога ҳудуддан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушлангани тўғрисида хабар тарқалди.
Кадастр агентлиги мазкур хабарга билдирган муносабатида собиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил 30 декабрда бекор қилингани ва шундан сўнг у бу соҳада фаолият юритмагани қайд этилган.
Агентлик маълумотига кўра, тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ер ажратиш ваколати Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларга берилмаган.
«Агарда сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай ваъда бераётган бўлса, билингки, у фирибгар! Шундай кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг 71-202-55-81 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», – дейилади муносабатда.
Аввалроқ Ургут тумани ҳокимлиги ходими фуқароларнинг биридан Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ер ажратиб бериш эвазига 30 минг доллар сўраб, ундан 15 минг долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушлангани хабар қилинганди.
Шунингдек, Андижонда кадастр соҳасидаги жиноятларнинг 70 фоиздан кўпроғи собиқ ходимлар томонидан содир этилгани айтилган.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:16 / 29.04.2025
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
12:36 / 24.04.2025