Ўзбекистон | 17:49 / 13.02.2021
11002
1 дақиқада ўқилади

Андижон – «снос»лар бўйича энг кўп ноқонуний қарорлар чиққан ҳудуд экани аён бўлди

Ер эгасининг розилиги олинмаган, ижарачи билан келишилмаган, тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарори ёки ҳукумат қарори чиқарилмаган, Адлия органларининг ижобий хулосаси олинмаган, келишувлар нотариал тасдиқланмаган қарорлар энг кўп Андижон вилоятида қабул қилинган.

Бу ҳақда 13 феврал куни АОКАда ўтган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди.

Ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1та қабул қилинган.

Бунинг оқибатида, Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса-да, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд сўм, Тошкент вилоятида 49 млрд сўм, Сирдарёда 51 млрд сўм, Қашқадарёда 17 млрд сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд сўм, Жиззахда 7 млрд сўм, Самарқандда 5 млрд сўм, Фарғонада 2,4 млрд сўм ва Андижонда 2 млрд сўм қарздорлик қопланмаган.

2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йилнинг охиригача ҳокимликнинг «снос»лар бўйича барча қарзлари қопланишини айтди

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид