Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ контрразведкасининг собиқ агенти Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбланди
Адлия вазирлиги шунингдек, Эроннинг тўрт нафар фуқаросига АҚШ разведкаси ходимларига қарши киберҳужумлар уюштиришга уриниш бўйича айблов эълон қилган.
АҚШ адлия вазирлиги мамлакат контрразведкасининг собиқ агенти Моника Уиттни Эрон фойдасига жосуслик қилишда айблади.
"Моника Уитт Эрон режимига ўта махфий разведка дастури ва АҚШ разведкаси офицерининг шахси тўғрисида маълумот берганликда айбланади. У бу билан қонунни ҳамда мамлакатимизни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш ҳақида ичган қасамини бузган", - деди адлия вазири ёрдамчиси Жон Демерс.
Адлия вазирлиги шунингдек, Эроннинг тўрт нафар фуқаросига АҚШ разведкаси ходимларига қарши киберҳужумлар уюштиришга уриниш бўйича айблов эълон қилган.
АҚШ адлия вазирлигининг маълумот беришича, Уитт 2013 йилда Эронга қочиб кетган ҳамда Эрон разведкасига Пентагон дастурларидан бирининг шартли номи ва мақсади тўғрисида маълумотлар берган.
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади

21:38 / 27.05.2025