АҚШ Сенати Трампнинг импичменти бўйича жараёнга гувоҳлар чақирилишига рухсат берди
Аввалроқ айбловчилар гуруҳи республикачилар партиясидан вакиллар палатаси аъзоси Жейми Эррера-Батлерни гувоҳ сифатида чақиришни сўраганди.
АҚШ Конгресси Сенати собиқ президент Доналд Трампнинг импичменти бўйича жараёнга гувоҳлар чақирилишига рухсат бериш юзасидан овоз берди.
Сенаторларнинг 55 нафари ушбу қарорни ёқлаб овоз берган бўлса, 45 нафари қарши чиқди. Қайси гувоҳлар чақирилиши бўйича эса алоҳида овоз бериш ўтказилади.
Аввалроқ айбловчилар гуруҳи республикачилар партиясидан вакиллар палатаси аъзоси Жейми Эррера-Батлерни гувоҳ сифатида чақиришни сўраганди.
Бунга қадар Америка оммавий ахборот воситалари импичмент бўйича овоз бериш шанба куни бўлиб ўтишини тахмин қилганди. Агар гувоҳлар чақириладиган бўлса жараён чўзилиши мумкин.
Январ ойида АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампни тарафдорларини Капитолийга ҳужум қилишга ундашда айблаб импичмент эълон қилганди. Ўшанда палатанинг 232 аъзоси, шу жумладан 10 нафар республикачи ҳам импичмент учун овоз берган, 197 нафар конгрессмен қарши чиққанди.
Шундан сўнг айблов моддаси Сенатга юборилган. Сенаторлар Трампни айбдор деб топишса, у келгусида давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Трампни айбдор деб топиш учун Сенат аъзоларининг учдан икки қисмининг овози, яъни 100 нафар сенатордан 67 нафарининг овози керак бўлади. Ҳозирда Сенатда республикачилар ва демократлар сони тенг - 50 нафардан, шу тариқа, айблов Сенатда тасдиқланиши учун камида 17 нафар республикачи сенатор демократларга қўшилиши керак бўлади.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42