Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда коронавирусга қарши вакцина болаларда синаб кўрилади
Лондон, Саутҳемптон ва Бристолдаги марказларда ChAdOx1 nCoV-19 вакцинаси хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилади.
Оксфорд университети AstraZeneca компанияси билан ҳамкорликда коронавирусга қарши вакцинани 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда синаб кўради. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.
Университет ChAdOx1 nCoV-19 вакцинаси хавфсизлиги бўйича Лондон, Саутҳемптон ва Бристолдаги марказларда тадқиқотлар ўтказади. Аввалги синовлар унинг катталар учун хавфсизлигини кўрсатди, дейилади хабарда.
Синовларда 300 нафар кўнгилли иштирок этади. Дастлабки эмлашлар феврал ойида амалга оширилиши айтилмоқда.
Аввалроқ AstraZeneca ўзининг AZD1222 ва Россиянинг «Спутник V» вакцинасини биргаликда синаб кўришни бошлаганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023