Жаҳон | 14:31 / 15.02.2021
4909
1 дақиқада ўқилади

Перу ташқи ишлар вазири коронавирусга қарши вакцинага навбатсиз эмлангани учун истеъфога чиқди

Вазир тадқиқот гуруҳига мўлжалланган вакцинани навбатсиз олган.

Фото: gestion.pe

Перу ташқи ишлар вазири Элизабет Астет Родригес коронавирусга қарши вакцинага навбатсиз эмлангани сабабли истеъфога чиқди.

"Бугун ташқи ишлар вазири Элизабет Астетнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини қабул қилдим", - деб ёзди Перу президенти Франсиско Сагасти ўз Twitter саҳифасида.

Унинг аниқлик киритишича, истеъфо вазирнинг тадқиқот гуруҳига мўлжалланган вакцинани  навбатсиз олганлиги билан боғлиқ.

Аввалроқ Испания қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Мигел Анҳел Вилярроя коронавирусга қарши эмланганидан сўнг пайдо бўлган норозиликлар сабабли истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.

Генерал навбатсиз эмланганликда айбланган ва Испания мудофаа вазири Маргарита Роблесга истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган.

Мавзуга оид