Жамият | 15:57 / 15.02.2021
22802
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда халқ таълими бўлими ходими 1400 доллар билан қўлга тушди

Сирдарё вилояти Боёвут тумани Халқ таълими бўлими ходими А.Ш. 1400 доллар ва 300 минг сўм пулларни олган вақтида, жиноят устида ушланди.

Фото: Виталий Тимкив

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz'га тасдиқлашича, А.Ш. ўз лавозимидан фойдаланиб, МЧЖ ишчиси Э.А.га туманда 2021 йилда таъмирлаш дастурига киритилган мактаб биноларининг таъмирлаш ишларини олиб беришни ваъда қилиб, ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пул беришни талаб қилган.

13 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирда А.Ш. Э.А.дан 1400 АҚШ доллари ва 300 минг сўм пулларни олган вақтида жиноят устида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, тайинланганига бир ой ҳам бўлмаган пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлими бошлиғи ўз хизмат хонасида фуқародан пора олаётганида ушланган эди.

Мавзуга оид