Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда мафия билан алоқадор 45 киши қўлга олинди
Қўлга олинганлар товламачилик, тамагирлик, пул ювишда гумонланмоқда. Улардан олти миллион евро мусодара қилинган.
Италияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган иккита махсус амалиёт давомида Ндрангета мафиясининг 45 нафар аъзоси қўлга олинди, деб хабар берди ANSA.
Хабарда айтилишича, биринчи операция чоғида 28, кейинги операцияда яна 17 киши қўлга олинган.
Қўлга олинганлар товламачилик, тамагирлик, пул ювишда гумонланмоқда.
Улардан олти миллион евро мусодара қилинган.
Мафия гуруҳига қарши суриштирув ишлари уч йил аввал бошланганди.
Аввалроқ Италия полицияси Ндрангета гуруҳига қарши ўтказган махсус амалиёт давомида мамлакатнинг 7 шаҳрида 49 кишини қўлга олганди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025