Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон «Туркистон – Чимкент – Тошкент» тезюрар темир йўл лойиҳасини муҳокама қилмоқда
Қозоғистон шаҳарларидан Самарқанд ва Урганчга мунтазам авиапарвозларни йўлга қўйиш, эпидемиологик вазиятга қараб темир йўл қатновларини тиклаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
15 феврал куни Транспорт вазирлигида Қозоғистон саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.


«Туркистон – Чимкент – Тошкент» тезюрар темир йўли лойиҳасини амалга ошириш, «Мақтаарал – Дарбаза» янги темир йўл линиясини қуриш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Қозоғистон саноат ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев ҳамда Ўзбекистон транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов ўртасида бўлиб ўтган музокараларда мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш, янги парвозлар йўналишларини очиш, хусусан, Қозоғистон шаҳарларидан Самарқанд ва Урганч шаҳарларига мунтазам авиапарвозларни йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Шунингдек, томонлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама этишди.


Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
16:21 / 16.05.2025
Бир қанча автовокзал ва автостанцияларга янги ном бериш таклиф этилди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025