Иқтисодиёт | 14:10 / 16.02.2021
18320
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

2021 йилнинг 1 феврал ҳолати кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,3 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

Жорий йилнинг 1 феврал ҳолати бўйича, республика олтин-валюта захиралари 584,2 миллион долларига камайиб, 34 миллиард 319,8 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Таққослаш учун, 2021 йилнинг 1 январ ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 34,9 млрд долларни ташкил қилганди.

Марказий банк изоҳида айтилишича, халқаро захиралар камайишига хорижий валютадаги активлар камайиши сабаб бўлган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Маълумот учун, республика халқаро захираларида 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатида олтин 20,28 миллиард долларни, хориж валюта активлари 13,65 миллиард долларни ташкил этган.

2020 йилнинг сўнгги ойларида ҳам халқаро захира активлари кетма-кет пасайганди.

Мавзуга оид