Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январ ойида Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 427 млн доллар пул жўнатилган
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарамай, республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми ошган.
Марказий банк 2021 йилнинг январ ойида республикага келиб тушган жисмоний шахсларнинг халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ўтган ойдаги халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 миллион долларни ташкил этган. Бу миқдор 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 миллион долларга ёки 7 фоизга ошганини кўрсатмоқда.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори эса 101 миллион долларга етди. Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 326 миллион долларни ташкил этди.
Яқинда 2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:27 / 19.05.2025
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025