Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий кореялик инвесторлар Тошкентда замонавий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаради
Тошкентда Жанубий Корея билан ҳамкорликда олтиндан замонавий экспортбоп заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштиряпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион долларга тенг.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен ва Корея заргарлик федарацияси раиси Ли Бонг Сонг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

«Дунё» хабарига кўра, учрашувда Тошкент шаҳрида олтиндан замонавий экспортбоп заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 5 миллион долларга тенг бўлиши кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун барча тайёргарлик ишлари якунланган. Жанубий Корея томони ишлаб чиқариш жараёни ва илғор технологиялар жорий этиш, шунингдек, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ишларини амалга оширади.
«Айни пайтда 1,5 миллион долларлик ишлаб чиқариш техникаси ва жиҳозлар Ўзбекистонга жўнатиш учун тайёрлаб қўйилган. Ускуналарнинг аксарияти дунёда ўхшаши йўқ ва Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари томонидан буюртма асосида тайёрланган», дейди Ли Бонг Сонг.
Яқин 3 йил ичида тўлиқ ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилиб, 500та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ли Бонг Синг, шунингдек, Осиёдаги энг йирик бозор – Ҳонгконг бозорига Ўзбекистондан тайёр заргарлик буюмларини экспорт қилишга қизиқиш билдирди. У Ҳонгконгдан берилаётган буюртмаларни Ўзбекистонда ташкил этилаётган қўшма корхонага йўналтиришга тайёрлигини маълум қилган.
Бу Ўзбекистондан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган юқори қўшимча қийматга эга бошқа маҳсулотларни барқарор экспорт қилишни йўлга қўйишга имкон беради.
Маълумот учун, 2020 йилнинг январ-декабр ойлари якунлари бўйича республика ташқи савдо айланмасидаги экспорт ҳажмининг 38,3 фоизини олтин эгаллаган. Экспорт қилинган олтиннинг қиймати 5 миллиард 804 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистон сотилаётган олтиннинг жуда кам қисмини заргарлик буюмлари сифатида экспорт қилади.
Мавзуга оид
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
18:24 / 18.04.2025
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади
12:35 / 20.03.2025