«Қандай ёқимли!» — президент масжиддан янграётган азон ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлиб, хонадон аҳли ва уларнинг қўшнилари билан мулоқот қилди. Мулоқот пайтида шу яқин атрофдаги масжиддан азон янгради.
«Худога шукр, олдин азонлар эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!
Ҳамма нарса ёпиқ эди, кўп нарса мумкин эмасди. «Мумкин эмас...» Нимага мумкин эмас? Нимага? Бу ҳам ўзлигимизни англаш, қадрият!
Ислом динини ўқиган, тўғри таҳлил қилган, тўғри йўл танлаган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Динимизнинг буюклигини, динимизнинг инсонпарварлигини, эзгулигини тараннум қилишимиз керак. Бу ҳам бизнинг эртанги кунимиз, ўзлигимиз, тарихимиз.
Имом Бухорий бобомиздек буюк аллома қаерда бор, қайси юртда бор? Мотуридий, Термизий, Марғилонийдек боболаримиз қаерда бор?
Мана, Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини қурганимиз ҳам ўзлигимизни англаш учун. Ёшларимизга боболаринг ким эди, сен кимга муносиб бўлишинг керак, кимдан ўрнак олишинг керак деган саволларни кўндаланг қўйиш вақт-соати келди», – деди президент.
Мавзуга оид
19:53 / 15.10.2024
“Секин ошириб борамиз” – Тошбоев Ўзбекистон 24 минглик Ҳаж квотасидан тўлиқ фойдаланмаётгани ҳақида
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
18:30 / 10.01.2024