Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш бўладиган боғлардаги дарахтлар хатланади, лекин ҳимоя қилинадими? — Экоинспекция жавоби
17 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжумандан сўнг Kun.uz мухбири Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Алексей Белековга саволлар билан мурожаат қилди.
— Бирор ҳудудда қурилиш бошланишидан олдин у ердаги дарахтлар хатловдан ўтказилган бўлса, улар кесиб юборилмаётгани қурилиш давом этаётган пайтда назорат қилиб бориладими? Масалан, ҳозир «Ғафур Ғулом» боғи ва Миллий боғда қурилиш ишлари кетяпти.
— Вазирлар Маҳкамасининг 43-сонли қарорига мувофиқ, йирик шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтлар инвентаризация қилиниши белгиланган. Ҳозирга қадар муайян ишлар қилинди, муайян ҳудудлар текширилиб, тегишли реестрга киритилган. Бу борадаги ишлар ҳали охирига етмаган. Ҳозир қайси ҳудудда нечта дарахт борлиги санаб чиқилгани ҳақида маълумот бериш учун маълумотлар базасига киришим керак.
Аммо бу борада ишлар олиб бориляпти ва шу йил давомида охирига етказилади.
«Ғафур Ғулом» ва Миллий боғларидаги дарахтлар статистикаси бўйича ҳозир менда маълумот йўқ. Агар ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланса, жойига чиқиб, нечта дарахт қолганига қараб нечтаси кесилганини аниқлаш мумкин.
— Бу каби жойлардаги дарахтлар қурилиш бошланишидан аввал хатловдан ўтказилади. Бевосита қурилиш давомида-чи?
— Бу борада мени ўйлантириб қўйдингиз. Ҳақиқатан ҳам инспекция, унинг ҳудудий бўлимлари қурилиш давом этаётган пайтдаги ҳолатга эътибор қаратиши лозим. Фикрингизга қўшиламан. Бу масала бўйича яқин соатларда шуғулланамиз. Ва бу ҳақда албатта жамоатчиликка маълум қиламиз.
— Оқова сувлар таркибида заҳарли моддаларни сув ҳавзаларига оқизаётган, ҳавога зарарли чиқиндилар чиқараётган, қурилишлар қилиш учун ҳудудни ўраб олиб, ҳеч кимга билдирмай дарахтларни кесаётган хусусий тадбиркорликлар ҳудудига киришда экология инспекторларида муаммолар борми?
— Йўқ, бу борада муаммо йўқ. Қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларга мувофиқ, биз исталган ҳудудга кириш имкониятига эгамиз. Фақат бунинг учун ўша объект эгасини олдиндан огоҳлантиришимиз зарур.
Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, ҳайвонларни ноқонуний овлаш ва заҳарли моддалар ажралишига сабаб бўладиган чиқиндиларни ёқиш ва бошқа ҳолатларда биз хусусий объектларни текшириш ҳуқуқига эгамиз. Бундай рўйхат мавжуд. Инспекторлар бунинг учун воқеа содир бўлганидан кейин 24 соат ичида текширишлари мумкин. Фақат бизга қонунбузилиш ҳолатлари айнан қаерда бўлаётгани ва қайси субъект қонунни бузаётгани ҳақидаги маълумот керак. Бунинг учун биз жамоатчилик кўмагига таянамиз.
Дарахтлар кесилганини кўз билан кўриб аниқлаш мумкин, бироқ бошқа ҳолатларда, дейлик, сув, ҳаво ёки ер ифлослантирилганида фақат қурилмалар ёрдамидагина аниқлаш имкони бор. Лаборатория ходимлари жалб қилиниб, ҳолат аниқлаштирилгач, протокол тузилади ва шу асосда текширув бошлаш мумкин. Текшириш 10 кун муддат ичида амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
10:56 / 03.11.2024