Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Навоий вилоятлари чегарасидаги ЙПХ масканида автомобил тўсиққа урилиб, ёниб кетди
Навоий вилоятидан Самарқанд вилояти томон ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» автомобили ҳар иккала вилоят ўртасида жойлашган ЙПХ масканида бўлакларни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Унда ёзилишича, 17 феврал куни соат 21:30да М37 халқаро автомобил йўлининг Навоий вилояти Кармана туманидан ўтувчи 147-километрида, 1969 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Х. «Lacetti» автомобилини маст ҳолда бошқарган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Қайд этилишича, спиртли ичимлик таъсирида бўлган Э.Х. Навоий ва Самарқанд вилоятларини ажратиб турувчи ЙПХ масканига яқинлашган пайтда автомобил бошқарувини йўқотган ва бўлакларни ажратувчи бетон тўсиққа урилган. Кучли зарб оқибатида автомобилнинг двигател қисмида ёнғин юзага келган.
Маълумотга кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Аммо унгача автомобил тўлиқ яроқсиз ҳолга келган. Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Кармана тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025