Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Детдом»га кирдик, ҳидига чидаб бўлмасди» — президент энди Жиззах ҳокими бўлган вақтидаги воқеани эслади
Президент Жиззах вилояти ҳокими бўлиб ишлаган вақтида қийин вақтлар бўлгани, шаҳарда болалар уйидаги оғир шароит ҳақида гапирди.
«Шаҳар ҳокими Худоёровга телефон қилдим. Шаҳарда «детдом» борми, деб сўрадим. «Ия, нима деяпсиз, бизда унақа болалар йўқ, ҳамма бой», деди.
Хўп, деб шаҳар айланаётганда бир бинони кўриб қолдим-да, ҳайдовчидан сўрадим бу қаер эканини: «Бу «детдом», деди. Кириб кўрсам, ичкари совуқ, ҳидига чидаб, болаларнинг аҳволига қараб бўлмайди. Ҳокимга яна телефон қилдим, у эса яна «детдом» йўқ, деди.
Ўшанда болаларни дарҳол ХТБ биносига кўчиртиргандим. Ана шундай қийин вақтда ҳоким бўлгандик», – дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Намангандаги йиғилишни кузатаётган Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди
14:18 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Kun.uz танқид қилган масала бўйича қонун лойиҳаси тайёрлашни буюрди
18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
16:51 / 08.03.2025