Жаҳон | 17:30 / 20.02.2021
6577
1 дақиқада ўқилади

Россияда дунёда илк бор одамларнинг парранда гриппига чалиниши қайд этилди

Касаллик 2020 йил декабрда парранда гриппи тарқалган паррандачилик фабрикасида ишлайдиган етти нафар ходимда аниқланди.

Фото: TASS/Raminder Pal Singh

Россия жанубидаги паррандачилик фабрикаларидан бирининг етти нафар ходимида янги турдаги парранда гриппи аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.

"2020 йил декабрда Россия жанубидаги парранда гриппи тарқалган паррандачилик фабрикасида ишлайдиган етти нафар ходимда ушбу турдаги грипп аниқланди", - деди у.

Попованинг айтишича, бу инсонларнинг парранда гриппига чалиниши қайд этилган дунёдаги илк ҳолатдир.

"Мен айтиб ўтган етти нафар ходимнинг барчаси ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Олимларимиз инсон организмидаги ўзгаришлар ва вирусга қарши иммун жавобни кузатишга муваффақ бўлишди. Ходимларда касаллик жуда тез якунланди", - деди у.

Парранда гриппининг одамдан одамга юқиши ҳозирча қайд этилмади, деди Попова.

Унинг маълум қилишича, Россия одамларда парранда гриппи аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига жўнатган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид