Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Жигарбандимнинг бир дарди устига иккинчиси қўшилди” – Россияда чорасиз қолаётган беморнинг онаси нажот истайди
Бир дард билан сўнгги умид қолгунга қадар курашасан. Бу курашда ҳолдан тойган маҳалингда яна бир дард қаршингдан чиқса... Энг ёмони, бундай пайтларда молиявий қийинчилик ҳар доим ўз сўзини айтади.
Навоийлик Дилшодбек Тиловов 15 ёшда. У айни ўспиринлик даврларини дард билан курашиб ўтказмоқда. 2018 йилда уни иситма ва қон қусишлар безовта қила бошлайди. Шифокорга мурожаат қилинганда аниқланишича, қизилўнгач кенгайган, қон томирларидан ички қон кетиш кузатилган. “Жигардан ташқари портал гипертензия” ташхиси қўйилади.
“Тошкентда шифокор “хусусий клиникада операция қиламан, СамПИда бунақа ташхисда жарроҳлик амалиёти ўтказиш ман этилган”, деди. Жигарига томир улаймиз, бемор яхши бўлади, деган ваъда билан болажонимни операцияга олиб киришди. Лекин томир қўя олишмади, аксинча талоғини олиб ташлаб, энди яхши бўлади, дейишди.
Аммо... операциядан кейин ҳам қон қусишлари тўхтамади. Ҳар гал қон қусганида аҳволи оғирлашади. 2020 йил сентябрда яна текширувлардан ўтдик, натижалар ёмон чиқди. Битта муваффақиятсиз операциядан кейинги ҳолатимизда ягона умидимиз Москвадаги “Филатов” болалар касалхонасидан эди. Қарз-ҳавола билан касалхонага 517 минг рубл тўлов қилдик ва ўғлимни ётқиздик. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай қорин соҳасида иккита абсцесс (тўқималарнинг йирингли яллиғланиши) ва гематома аниқланди. Боламнинг аҳволи оғир, нима қилишни билмаяпмиз”, дейди Дилшодбекнинг онаси Умида Зоирова.

Дилшодбекнинг даво муолажаларини давом эттириш ҳозир молиявий масалаларга бориб тақалмоқда. Телевизор тузатиш билан оила тебратадиган оила бошлиғининг даромади даволаш харажатларини қоплашга етмайди. Ҳозиргача қилинган муолажалар ҳам каттагина қарз ва банкдан йирик фоиз билан олинган кредит эвазига амалга оширилган.
“Шифокорлар имкон қадар ҳаракат қилишяпти. Тинимсиз дори ичиряпмиз. Осма уколларнинг-ку охири кўринмайди. Қачон жавоб беришлари ҳақида ҳеч бир сўз йўқ.
Касалхонадаги ҳар бир кунимиз учун 6 минг рубл тўлашимиз керак. Ҳозир қўлимизда ҳеч қандай маблағ қолмаган. Тўлов қилиш кераклиги ҳақида ҳар ўйлаганимда юрагим зирқирайди... Чунки уйдан пул юборишнинг иложи йўқ. Ҳозир фақат Аллоҳнинг марҳаматига ва яхшиларнинг кўмагига умид боғлаяпмиз...”, дейди онаизор ўкинч билан.
Қуръони Каримда “Бойликларини кечаю кундуз, пинҳонаю ошкора эҳсон қиладиган кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида мукофотлари муҳайёдир. Уларга охиратда хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”, дейилади (Бақара сураси, 274-оят). Шундай экан, сиз ҳам эҳсон қилинг. Қўлимдан келгани жуда оз деманг, чунки халқнинг бир сиқимдан тутқазгани қоринни тўйдиради. Зеро, қилган кичик яхшилигингиз бир беморнинг шифо топишига ҳамда катта ажрларга эга бўлишингизга сабаб бўлса ажабмас.
Дилшодбек Тилововга тегишли маълумотлар:
UzCard: 8600 1404 4065 8921 (Монисо Зоирова номида)
Humo: 9860 0401 1347 7083 (Умида Зоирова номида)
Сбербанк: 4817 7602 7015 0620 (Элёр Усманов номида)
Телефон: +99890 618-12-78
Саодат Абдураҳмонова тайёрлади.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025