Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмада умуммиллий иш ташлаш бошланди. Намойишчилар ҳарбийлардан ҳокимиятни халққа топширишни талаб қилмоқда
Мянмада 1 феврал кунги ҳарбий давлат тўнтаришидан кейин ўн минглаб одамлар намойишларга чиқишда давом этмоқда. Кўча акциялари - мамлакатда бошланган умуммиллий иш ташлашларнинг бир қисми бўлмоқда.
Ҳарбий ҳокимият намойишчиларни хавфли йўлга қадам ташлашганидан, уларнинг хатти-ҳаракатлари қурбонларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Якшанба куни полиция билан тўқнашувлар вақтида камида икки киши ҳалок бўлганди.
«Намойишларни мувофиқлаштирувчилар одамларни улар ҳалок бўлувчи жарликка итармоқда», деган MRTV телеканали бошловчиси. Ҳарбийлар назоратидаги ОАВ фуқароларни исён ва анархиядан қайтишга чақирмоқда.

Намойишчилар ҳарбий раҳбариятдан ҳокимиятдан кетишни ва Мянма раҳбари Аунг Сан Суу Ки ва «Демократия учун миллий лига» партияси раҳбариятини зудлик билан озод этишга чақирган.

Су Ки импорт ва экспорт тўғрисидаги қонунни бузишда, шунингдек, фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда.
Мамлакатнинг янги раҳбариятига халқаро ҳамжамият босим ўтказмоқда.
The "Two Five" general strike against the military rule on 22.2.2021 are growing hour by hour in the downtown Yangon marked by ancient Sule Pagoda. #2Fivegeneralstrike #WhatIsHappeningInMyanmar pic.twitter.com/ClwDvxk36q
— Myanmar Now (@Myanmar_Now_Eng) February 22, 2021
Мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирлардан кўриш мумкинки, акцияларда жуда кўп сонли кишилар иштирок этишмоқда, улар байроқларни силкитиб, ҳарбийларга қарши шиорларни баралла айтишмоқда.
Thousands gathering at Sule downtown, which had been blocked off by police on Friday and Saturday pic.twitter.com/OtJayeklxR
— Andrew Nachemson (@ANachemson) February 22, 2021
Frontier нашри муҳаррири Томпсон Чаунинг сўзларига кўра, намойишлар кўлами кундан кунга кенгайиб бормоқда - катта йўллар тўсиб қўйилмоқда, дўконлар ёпиб қўйилган.
«Бугунгиси, афтидан, гигант забастовка, одамлар шунчаки ишга бормай қўйишди», деган Чау BBC учун берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, ҳатто давлат сектори хизматчилари ҳам намойишга чиқмоқда: солиқчилар, журналистлар, тиббиёт ходимлари ва коммуналчилар.

Намойишларнинг янги тўлқинини 1988 йил августидаги исёнга таққослашмоқда - ўшанда бу мамлакат тарихидаги энг қонли намойишлар бўлганди.
Ўшанда ҳарбийлар уч мингга яқин намойишчини ўлдиришганди. Кўплар бу воқеаларни Мняма тарихида бурилиш ясаган деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
21:24 / 25.04.2025
Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди
20:02 / 18.04.2025
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган 7 минг кишини ватанига юборди
15:18 / 13.04.2025
Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
10:23 / 03.04.2025