Жаҳон | 22:20 / 22.02.2021
4903
1 дақиқада ўқилади

The New York Times нашри COVID-19 қурбонлари хотирасига бағишланган 500 минг нуқта тасвирини нашр этди

The New York Times нашри биринчи саҳифасида коронавирусдан вафот этган инсонлар хотирасига бағишланган 500 минг нуқта тасвирини чоп этди.

Сарлавҳа қуйидагича номланган "Йўқотишлар: АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони ярим миллионга яқинлашмоқда".

Фото: The New York Times

Нуқталар 12 ой ичида ўлим кўрсаткичлари қандай ўзгарганлигини кўрсатади. Катта ўзгаришлар 2020 йил апрел ойида ва 2021 йил қишда бўлиб ўтди. Ўлимнинг максимал даражаси жорий йилнинг январ, феврал ойларига тўғри келади.

Графика муаллифлари одамларни пандемия ҳанузгача давом этаётганини унутмасликка чақирган.

Дунёда 112 миллион одам коронавирус билан касалланган, 87 миллиони соғайган, 2,4 миллион киши вафот этган.

Аввалроқ ЖССТ мутахассиси коронавируснинг одамларга юқиш эҳтимоли юқори бўлган версиясини айтган эди.

Мавзуга оид