Фан-техника | 00:04 / 22.02.2021
9167
1 дақиқада ўқилади

Хитой смартфонлар учун юқори қувватли симсиз қувват олувчиларни тақиқлашга тайёрланмоқда

Хитой расмийлари энг тезкор симсиз қувват олиш учун смартфон ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатни тўхтатиш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқмоқдалар.

Режага кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб Хитойда сотилган ва ишлатилган барча мобил ва кўчма симсиз қурилмалар максимал 50 ватт қувватга эга бўлиши керак. Бу ҳақда ҳозирда жамоат муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, ҳужжатларда мобил ва кўчма зарядловчилар фақат 1002-148,5 кГц, 6765-6795 кГц ва 13553-13567 кГц диапазонларида ишлаши кераклиги айтилган.

50Вт симсиз зарядловчи қурилмалар энди хаёл эмас. Хитойлик ишлаб чиқарувчилар шу каби зарядловчиларни чиқармоқдалар ва смартфонлар уларни қўллаб-қувватлаяптилар.

Мавзуга оид