Жамият | 15:06 / 22.02.2021
13570
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда бир оила ис газидан заҳарланди, уч киши вафот этган

Жорий йил 20 февраль куни соат 17:40ларда Хоразм вилоятининг Шовот тумани “Шовот” маҳалласида жойлашган “Ортиқ ота” номли чойхонада, эгаси, фуқаро К.О., унинг турмуш ўртоғи И.С. ҳамда фарзандлари З.О., О.О., ва Х.О. чойхона ошхонасида жойлашган газ ўчоғидан газ сизиб чиқиши натижасида ис газидан заҳарланганлар.

Бош прокуратура хабарига кўра, натижада К.О., турмуш ўртоғи И.С., ва фарзанди Х.О., ҳодиса жойида вафот этган, икки нафар фарзанди - З.О., ва О.О. кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Алоҳида қайд этиш керакки, бу борада бефарқ бўлмаслик, хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этишлик ҳақида кўплаб тушунтиришлар, хабарлар ва маълумотлар тарқатилган ва бу ишлар давом эттирилмоқда. Пандемия шароитида одамлардан барча ҳолатларда ўз турмушига, ҳаёт тарзига эътиборлироқ бўлиши, ўз хавфсизлиги баробарида бошқаларнинг ҳам осойишталигини ўйлаш лозимлиги кўп бора таъкидлаб келиняпти. Ачинарлиси, одамлар ўз бефарқлиги туфайли яқинларининг қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид