Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш ва Ўзбекистоннинг пандемиядан кейинги тикланиши мавзусида халқаро онлайн-форум ўтказилади
БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД), Европа Иттифоқи (ЕИ), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (БМТ ЕИК) ва Ўзбекистон ҳукумати икки кунлик форумнинг ташкилотчиларидир.
3-4 март кунлари “Янги имкониятлар сари: COVID-19 коронавирус пандемиясидан кейинги Ўзбекистоннинг яшил тикланиши” мавзусида халқаро онлайн-форум ўтказилади.
Форум ҳукумат, бизнес ва жамоатчилик қандай қилиб “яшил” тикланишга асосланган янги сиёсатни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштира олишларини муҳокама қиладиган ва “яшил” иқтисодиётга ўтишда кўмак кўрсатиш учун амалий қадамларни белгилайдиган онлай платформа бўлиши кутилмоқда.
Бўлажак форум қуйидаги муҳим вазифалар орқали Ўзбекистоннинг “яшил” тикланиши ғоясини илгари суришга мўлжалланган:
- “Яшил” тикланиш ва барча манфаатдор томонларни бирлаштириш мақсадида Ўзбекистон учун янада яхши ривожланиш нимани англатишини ўрганиш.
- Энергиянинг қайта тикланувчи манбалари, энергия самарадорлиги, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа тегишли йўналишлардаги сиёсатни, шу жумладан, Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш, “яшил” тикланиш жараёнида бўлажак эҳтимолли инқирозларга илғор ва барқарор жамият ва иқтисодиётни яратишга кўмак бериш, бир вақтнинг ўзида табиий ресурслар ва атроф-муҳитга босимни пасайтириш сиёсатини муҳокама қилиш учун майдонни тақдим этиш.
- COVID-19 даврида ва кенг тарқалиши ҳолатида Ўзбекистон ҳукуматини “яшил” иқтисодиётни тиклашда қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилиш ва келгусида ишлаб чиқиш учун тавсиялар тўплами ҳамда амалий ҳаракатларни шакллантириш.
Халқаро форум БМТТД, ЕИ, БМТ ЕИК ва Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилади.
Онлайн-форум Zoom платформаси орқали инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўтказилади (рўйхатдан ўтганлар учун), YouTubeда бевосита эфирда намойиш этилади.
Форумда иштирок этиш ва синхрон таржима хизматидан фойдаланиш учун https://bit.ly/3uoc2qf ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади
09:10 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади
10:20 / 12.09.2024