Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳатто Яқин Шарқдаги қироллик оилаларида ҳам бунақаси йўқ» – Абрамович 145 метрли яхтага эга бўлади
Solaris саккизта палуба, лифт, спорт зали, вертолёт майдончаси, жакузи, бассейн, вертолётлар ангарига эга. Маълумот берилишича, яхтанинг қиймати 450 млн еврогача бориши мумкин.
Россиялик миллиардер Роман Абрамович бу йил узунлиги 145 метрли яхтага эга бўлади. Бу ҳақда Forbes ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Solaris деб номланувчи ушбу яхта Германиянинг Lloyd Werft кемасозлик компанияси томонидан қурилмоқда. 2010 йилда Абрамовичнинг узунлиги 115 метрли Luna яхтаси худди шу ерда қурилган, кейинчалик россиялик яна бир миллиардер Фарҳод Аҳмедовга сотиб юборилганди. Абрамовичга шунингдек, узунлиги 162,5 метрли Eclipse яхтаси ҳам тегишли.
Solaris саккизта палуба, лифт, спорт зали, вертолёт майдончаси, жакузи, бассейн, вертолётлар ангарига эга. Яхтада 36 нафаргача йўловчи ва 60 кишилик экипажни сиғдира оладиган 48та каюта жойлашган. Forbes суҳбатдошларининг сўзларига кўра, яхта келаси ҳафтада сувга туширилади.
Яхта учун иккита Airbus ACH145 вертолётига буюртма берилган, деди суҳбатдошлардан бири.
«Solaris энг йирик ва эксклюзив «эксплорер» бўлади. Бошқа бундай кема йўқ ва ҳали-бери пайдо бўлмайди. Ҳаттоки Яқин Шарқдаги қироллик оилаларида ҳам бунақаси йўқ», — деб таъкидлади Yacht Harbour компанияси асосчиси Дмитрий Семёнихин.
Smart Yachts компанияси асосчиси Юлия Скопцованинг сўзларига кўра, яхтанинг қиймати 450 млн еврогача бориши мумкин. Унинг айтишича, Solaris олти йил давомида қурилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.04.2025
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
21:51 / 21.02.2025
Путин миллиардер Абрамовични Украина бўйича музокара ўтказадиганлар гуруҳига киритмади
20:50 / 14.12.2024