Жамият | 13:13 / 24.02.2021
5915
1 дақиқада ўқилади

Маданият вазирлиги Бобур ҳақида сериал тасвирга олиниши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда ҳинд актёри Шоҳруххон Ўзбекистонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида киносериал тасвирга олиши ва бу бўйича Маданият вазирлиги билан келишувга эришгани тўғрисида хабарлар тарқалди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Унда айтилишича, Болливуд юлдузи Шоҳруххон Ўзбекистонда Бобурийлар салтанатининг пойдевори ҳисобланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан киносериал тасвирга олиш бўйича Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан келишувга эришган. 

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, «ушбу сериал 2та фаслдан иборат бўлиб, унда Бобур Мирзонинг ёшлигидан то Ҳиндистон ҳудудларини босиб олган даврлари ҳамда авлодларининг ҳаётий фаолияти тасвирга олиниши» режалаштирилган.

Маданият вазирлиги ушбу хабар юзасидан муносабат билдирди. Унда айтилишича, бу маълумот ҳеч қандай асосга эга эмас ва келишув имзоланмаган.

«Маданият вазирлиги мазкур хабар асоссиз ёлғон маълумот эканлигини ва бу борада вазирлик Болливуд киноижодкорлари билан келишув имзоламаганини маълум қилади», дейилади вазирлик муносабатида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид