«Пашинянни чалғитишган» — Россия Тоғли Қорабоғдаги урушда «Искандер» ракеталаридан фойдаланилмаганини маълум қилди
Аввалроқ Пашинян «Искандер» ракеталари портламагани ёки фақат ўн фоизга портлагани ҳақида айтганди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинянни Тоғли Қорабоғдаги низо вақтида «Искандер» ракета мажмуаларидан фойдаланилгани борасида чалғитишган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабарида айтилмоқда, деб ёзади РБК.
«Арманистон Республикаси бош вазири жаноб Никол Пашинянни чалғитишган бўлиши мумкин, натижада у ноаниқ маълумотдан фойдаланган», — дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.
Қўшимча қилинишича, вазирлик Пашиняннинг баёноти билан танишиб «ҳайрон қолган», чунки маълумотларга кўра, Арманистон Тоғли Қорабоғдаги низо вақтида Россиянинг «Искандер» ракета мажмуаларидан фойдаланмаган.
«Биздаги холис ва ишончли ҳамда холис назорат тизими томонидан тасдиқланган маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғдаги низо давомида бу турдаги ракета мажмуаларининг бирортасидан ҳам фойдаланилмаган. Барча ракеталар Арманистон Республикаси қуролли кучларининг омборларида турибди», — дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Аввалроқ Пашинян «Искандер» ракеталари портламагани ёки фақат ўн фоизга портлагани ҳақида айтганди.
Yerevan.Today журналистлари Арманистон қуролли кучлари бош штаби қўмондони ўринбосари генерал Тиран Хачатряндан бу сўзларни изоҳлашни сўради – у эса бунга жавобан «узоқ кулди» ва «бундай бўлиши мумкин эмаслиги»ни айтди. Бош штаб вакили «юзаки баҳолар билан хулоса чиқариш – ножиддийлиги»ни айтиб, журналистларга «бу қурол ҳақида нотўғри тушунчалар шакллантирмаслик»ни тавсия қилди. Кўп ўтмай у ишдан бўшатилди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
21:00 / 07.10.2024