Япониянинг 12 компанияси уйғурларнинг мажбурий меҳнати бор бизнесларни тўхтатяпти
Япониянинг йирик 12 компанияси Шинжон мухторияти асосий аҳолиси бўлган мусулмон уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган Хитой компаниялари билан бизнес ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди. Бу ҳақда Kyodo News ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъминот занжиридаги инсон ҳуқуқларининг бузилиши борасидаги япон компанияларига бўлган босим уларни шундай йўл тутишга мажбур қилди. Аввалроқ АҚШ ва Буюк Британия Шинжон мухториятида ишлаб чиқарилган пахта ва бошқа маҳсулотларга импорт чекловлари белгилашганди.
Бундай санкциялар жорий қилишда имиллашда айбланган Япония ҳукумати Хитой тарафдан бўладиган реакциядан чўчиб қарор чиқаришда иккиланиб турганди.
Ўтган йил берилган баёнотда Австралия Стратегик Сиёсат институти жаҳоннинг 80дан ортиқ компаниясини «Шинжондаги уйғур ишчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишдан бевосита ёки билвосита алоқадор» деб топганди. Kyodo News яқинда Япониянинг 14 компаниясидан қандай йўл тутмоқчилиги ҳақида фикр сўраганди.
Изоҳ беришдан бош тортган Panasonic корпорациясидан ташқари барча компаниялар мажбурий меҳнатдан фойдаланишда шубҳа қилинаётган ёки фойдаланаётган компаниялар билан бевосита ҳамкорлик қилишларини рад этишган ёки айбланаётган компанияларга билдирилаётган иддаоларни тасдиқлай олмасликларини билдиришган.
12 компания мажбурий меҳнатдан фойдаланадиган ҳамкорлар билан бизнесни тўхтатмоқчи экани ёки тўхтатишни афзал кўришларини маълум қилишган.
Мажбурий меҳнатдан фойдаланишда шубҳа қилинган компания билан шартномаси бор Toshiba корпорацияси иддаоларни тасдиқлай олмаслиги, лекин йил охиригача шартномани бекор қилишини баён этган.
Шунингдек, яна 12 компания, жумладан, Fast Retailing, Uniqlo кийим бренди, Sony корпорацияси, Hitachi корпорациялари ҳам шартномаларни бекор қилиш ҳақида қарорга келишган.
Кўпгина хорижий компаниялар инсон ҳуқуқлари ҳолати тўғрисида фирмаларнинг ўзлари берган ҳисоботга ишонгани сабабли, улар бевосита бизнес шерикларидан ташқари вазиятни англаш муаммосига дуч келишмоқда.
Muji бренд товарлар операторининг муассиси Ryohin Keikaku АҚШ томонидан эмбарго қўйилган Хитой компаниялари билан ишлайдиган уч япон фирмаларидан биридир.
«Бизнинг барча пахта ва ипларимиз учинчи тараф томонидан ҳалқаро даражада сертификатланади», дейилади компания баёнотида.
Ушбу ритейлер «Шинжон пахтаси» деган ёрлиқли товарлар сотиб келаётганди, лекин Kyodo News’нинг тадқиқотидан кейин бундай ёзувлар олиб ташланди.
Мавзуга оид
18:48
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024