Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада «Lacetti-2» ва «Matiz» тўқнашиши оқибатида икки аёл ҳаётдан кўз юмди
Жорий йилнинг 23 феврал куни фуқаро Қ.Ш. “Lacetti-2” автомашинасини Водил-Фарғона автомобил йўлининг Фарғона туманидан ўтган 7-км.да бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги “Matiz” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада “Matiz” автомашинасидан учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи - аёл киши ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, “Matiz” йўловчиси бўлган яна бир аёл шифохонада вафот этган. Ҳар икки машина ҳайдовчилари тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Lacetti-2” автомашинаси ҳайдовчиси процессуал тартибда ушланган.