Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти бош штаб бошлиғини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзоламади
Саркисян ҳеч қайси сиёсий кучни қўллаб-қувватламаслигини, бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармон эса конституцияга зид эканлигини билдирган.
Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир Никол Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги таклифини имзоламасликка қарор қилди.
"Президент ўз конституцион ваколатлари доирасида фармон лойиҳасини қайтарди. Президент бир мақсадни – мамлакатни конституцион тузум ва хавфсизликка қарши таҳдиддан ҳимоя қилиш, мамлакат барқарорлигини, қуролли кучларнинг меъёрида фаолият кўрсатишини мақсад қилган", - дейилади Арманистон президенти аппарати матбуот хизмати хабарида.
Саркисян ҳеч қайси сиёсий кучни қўллаб-қувватламаслигини, бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармон эса конституцияга зид эканлигини билдирган.
Аввалроқ Арманистон қуролли кучлари бош штаби Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққанди. Пашинян бунга жавобан, давлат тўнтаришига уриниш бўлганлигини айтган ва бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатишни сўраб мамлакат президентига тақдимнома киритганди.
У шунингдек, агарда президент Гаспаряннинг лавозимидан бўшатилиши тўғрисидаги фармонни имзоламаса, уни ҳам давлат тўнтаришига қўшилган деб ҳисоблаши тўғрисида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025