Испаниянинг собиқ қироли солиқдан қарзларини тўлаш учун танишларидан қарз олди
Унга ёрдам беришни истаганлар рўйхатида дастлаб 30дан ортиқ киши бўлган, охир-оқибат рўйхатда 10 киши қолган. Фахрий қиролга қарз берганлар ўз номларини ошкор қилишни истамаган.
2014 йилда Испания қироллиги тахтидан воз кечган Хуан Карлос I 4,4 миллион евро солиқ қарздорлигини тўлаш учун дўстлари ва тадбиркорлардан қарз олди, деб хабар бермоқда El Pais газетаси.
Газетанинг ёзишича, собиқ қиролнинг танишлари у билан қарз шартномаси имзолаган. Хуан Карлос I’га ёрдам бериш учун айнан шу йўл танланган, чунки пул ҳадя қилиш 40 фоизгача солиқ тўланишига олиб келиши мумкин эди.
Унга ёрдам беришни истаганлар рўйхатида дастлаб 30дан ортиқ киши бўлган, охир-оқибат рўйхатда 10 киши қолган. Фахрий қиролга қарз берганлар ўз номларини ошкор қилишни истамаган.
Жума куни собиқ давлат раҳбарининг адвокати фахрий қиролнинг солиқдан 4,4 млн евро қарздорлигини тасдиқлаганди. El Pais нашрининг маълумот беришича, гап умумий миқдори 8 млн евродан ортиқ бўлган декларация қилинмаган даромад ҳақида бормоқда.
Ўтган йилнинг августида 1975 йилдан 2014 йилгача давлат раҳбари бўлган 83 ёшли Хуан Карлос I ўғли, қирол Филипп VI’га мамлакатни тарк этмоқчи эканлигини айтган. У БААда эканлиги хабар қилинган.
Мавзуга оид
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024
Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
21:44 / 12.11.2024