Ўзбекистон | 17:50 / 27.02.2021
35545
2 дақиқада ўқилади

Сафарбарлик чақируви резерви хизматига мажбуран олиб борилмайди – Мудофаа вазирлиги

Жорий йилнинг 26 феврал куни муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Aнжумандан сўнг вазирлик вакили Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб қайтарди. Вазирлик бошқарма бошлиғи Улуғбек Қодиров сафарбарлик чақируви резервига ҳарбий хизмат (халқ тилида «1 ойлик армия») учун бадал пуллари тўланган тақдирда, агар фуқаро хизматга боришдан бош тортса, қандай чора кўрилиши масалаларига тўхталиб ўтди.

«3-4 йил олдин сафарбарлик чақируви резервига ўтиб, тўловини юз фоиз қоплагандан сўнг биронта иш билан машғул бўлган тақдирда мажбуран «борасан» деб айтилмайди.

Яъни, унинг шароити инобатга олинган ҳолда, у 27 ёшгача бемалол бориб келиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳеч қандай қонуний чора кўриш деган нарсалар кўзда тутилмаган.

Шунингдек, ОТМ талабалари сафарбарлик чақируви резервига ўтишга истаги бор, лекин улар ўқийди. Шу сабабли ўтган йили тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Яъни, талабалар ўқиш давомида ўз хоҳиши билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтиши, ўз хоҳиши билан шартнома тузиши мумкин. Пул бадали тўлаб бўлингандан сўнг фақат ёзги таътил вақтлари талабаларни хизматга жалб қилиш мумкин. Бошқа вақт ҳарбий хизматга олиб кетиш мумкин эмас», деди Улуғбек Қодиров.

Мавзуга оид